Стандартлаш институти раҳбарияти ва айрим ходимларига 2024–2025 йилларда бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан катта миқдорда қўшимча устама ҳақлар тўланган. Бу ҳақда Ishonch.uz хабар берди.
Ҳисоб-китобларга кўра, институт директори вазифасини бажариб келган (собиқ) Д.Қодиров 2024 йил ноябрдан 2025 йил мартигача бўлган 5 ой давомида жами 468,6 млн сўм даромад олган. Шундан 433,8 млн сўм бюджетдан ташқари маблағлардан мукофот сифатида тўлаб берилган.
Институтнинг бошқа ходимларига ҳам йирик миқдорда устама ҳақлар берилган:
Г.Ғазиева (собиқ директор) – 403,2 млн сўм;
А.Самижонов (директор ўринбосари)– 482,9 млн сўм;
Л.Давиров (директор ўринбосари) – 412,8 млн сўм;
Ж.Умурзоқулов (бўлим бошлиғи)– 293,3 млн сўм;
Ф.Ашуров (бўлим бошлиғи)– 412,8 млн сўм;
Ж.Ахматов (бўлим бошлиғи) – 471,1 млн сўм;
М.Мирзоидов (бўлим бошлиғи) – 477,2 млн сўм;
Н.Худайходжаева (бухалтер) – 227,8 млн сўм;
Н.Хусанбаев (директор ёрдамчиси) – 199,2 млн сўм.
Умумий ҳисобда, институт ходимларига бюджетдан ташқари маблағлардан жами 3,7 млрд сўмдан ортиқ қўшимча устама ҳақлар тўлангани қайд этилган.
Хабарга кўра, ҳужжатларда кўрсатилишича, 10 нафар ходимга жами 3,1 млрд сўм миқдорида маблағлар рағбатлантириш учун сарфланган. Ваҳоланки, худди шу даврда институтнинг бошқа барча оддий ходимлари 3-4 млн сўмдан маош олиб ишлаган, холос.