Рублга нималар бўлмоқда? Доллар курси 85, евро эса 100 рублга яқинлашди

17:40 | 4 дақиқада ўқилади.

Сўнгги кунларда Россия валютаси билан боғлиқ вазият кескин ўзгарди. Экспертлар бу катта кўнгилсизликларнинг фақат бошланиши бўлиши мумкин, дея огоҳлантирмоқда.

Kurs dollara

Москвада, 10 сентябр куни рубл бир неча ой ичидаги энг паст кўрсаткичларга тушди. Форекс бозорида доллар курси 85,26 рублгача чиқди — бу сўнгги беш ойда биринчи марта қайд этилган юқори кўрсаткич. Евро эса 99,77 даражага етди — бу ҳам ярим йиллик рекорд. Шу билан бирга, Мосбиржа майдонида юан/рубл курс ҳам 11,95гача тушиб, рубл  учун энг заиф нуқта қайд этилди.

Москва вақти билан 14:00да юан/рубл курси Мосбиржада 11,92 сўм атрофида, рубл яна 1,3 фоиз қурбини йўқотди. Форексда доллар/рубл 84,90 сўм бўлди, бу эса 1,4 фоизлик пасайиш демакдир. Евро/рубл курси ҳам 1,3 фоизга тушди. Биржа фючерсларидаги ўзгаришлар шунга ўхшаш суръатларда давом этмоқда.

Таҳлилчилар бунга бир неча омиллар сабаб бўлаётганини айтишмоқда. Жумладан, Полша ҳаво ҳудудига кириб борган 14 та дрон НАТО кўмагида уриб туширилганидан сўнг, хавфсиз активларга талаб ошиб, рублга босим янада кучайди. Доналд Трампнинг Европа Иттифоқини Хитой ва Ҳиндистон товарларига 100 фоизлик бож жорий этишга чақируви ҳам вазиятни таранглаштирмоқда.

Бундан ташқари, Европа комиссияси жума куни Россияга қарши санкцияларнинг 19-пакетини таклиф қилиши мумкин. Валюта тушумини мажбурий сотиш талабининг бекор қилиниши, солиқлардан кейин тушум камайиши ва мавсумий импортер фаоллигининг ортиши ҳам рубл учун салбий муҳит яратмоқда.

Марказий банк 13 сентябр куни фоиз ставкасини 16 фоизга тушириш ҳақида эълон қилиши мумкин. Бу қарор рубл активларининг жозибадорлигини камайтиради. Аммо нефт нархининг ўсиши ва Россия Марказий банкининг кунлик юан сотувлари (10,34 млрд рубл) қисқа муддатли қўллаб-қувватловчи омил бўлиши мумкин.