Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ички ишлар ва божхона органлари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши қатор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Ургут туманида яшовчи 1992 йил туғилган фуқаронинг хонадони текширилганда, ҳовлидаги дарахт тагига Тожикистондан ноқонуний равишда олиб келинган умумий оғирлиги 960 грамм «опий» моддаси топилган ва ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Пастдарғом туманида эса бошқа бир 1971 йил туғилган фуқаронинг хонадони кўздан кечирилган. Текширувда оғилхонада сақланаётган 25 кг 520 грамм «марихуана» гиёҳвандлик ўсимлиги топилиб, давлат органлари томонидан мусодара қилинган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш…) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.