Шушада шаҳарнинг янги рамзи — 72 метрли масжид қад ростламоқда

09:45 | 2 дақиқада ўқилади.

Озарбойжоннинг армани ишғолидан озод этилган Шуша шаҳрида янги масжид қурилиши давом этмоқда. Унинг улкан кўриниши ва маънавий рамзлари шаҳарнинг янги архитектура белгисига айланади.

Shush masjid

Озарбойжоннинг Шуша шаҳрида барпо этилаётган Янги Шуша масжиди ўзининг улкан кўлами ва рамзий маъноси билан шаҳарнинг янги тимсолига айланиши кутилмоқда. Бу ҳақда Trend ахборот агентлиги хабар берди.

Ушбу масжиднинг пойдевори 2021 йилда Президент Илҳом Алиев томонидан қўйилган. Масжид шакли 8 рақами шаклида бўлади — бу Шуша шаҳрининг ишғолдан озод қилинган куни, яъни Ғалаба кунини билдиради. Масжиднинг икки минораси эса 11 рақамини англатади — бу шаҳар озод қилинган ойнинг тартибий рақами. Ҳар бир минора 72 метр баландликда бўлади.

Шуша тарихий архитектура ёдгорликлари, хусусан, масжидлари билан машҳур. Янги Шуша масжиди ана шу тарихий меъморий дурдоналар қаторига замонавий нафас бағишлайдиган янги иншоот сифатида қўшилади.

Қайд этиб ўтиш керак, ўтган йиллар ичида армани босқини даврида вандаллар томонидан вайрон қилинган ва талафот етказилган Шушадаги барча тарихий обидалар реставрация қилинган.

Лойиҳа Ҳайдар Алиев фонди ва Pasha Holding томонидан қўллаб-қувватланмоқда.