Хусусий университет танлашда нималарга эътибор бериш керак? — таҳлил

18:00 | 11 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда давлат университетлари билан бир қаторда ўнлаб янги хусусий университетларнинг очилгани ўқувчиларнинг олий таълимда ўқиш коэффициентини оширди.

Xusuiy univer

Аммо лицензия масаласи, таълим сифати, ўқув дастурларига кўра муносиб хусусий университет танлаш кўпчиликни ўйлантирмоқда. Кимдир нуфузли ўқув юрти дипломи, бошқаси сифатли билим ва кўникмалар олишни, яна кимдир эса арзонроқ тўлов қийматини излайди. Қуйида танловдаги асосий омиллар — контракт нархлари, қабул саналари ва билим сертификати талаблари ҳақидаги маълумотлар келтирилган.

 

Университет танлашда эътибор берилиши керак бўлган жиҳатлар:

  • Академик даража: Олийгоҳнинг академик обрўси, ўқитувчилар даражаси ва тадқиқот дастурларининг мавжудлиги муҳим аҳамиятга эга.
  • Диплом олиш: Агар мақсад диплом олиш бўлса, минимал талаблар ва тезлаштирилган ёки сиртқи таълим дастурлари мавжудлигини ўрганиш керак.
  • Молиявий имкониятлар: Таълим нархи, тўлов усуллари, мавжуд чегирмалар ёки мослашувчан тўлов шартларини билиш зарур.
  • Тил талаблари: Инглиз тилини билиш талабларини, масалан, IELTS талабларини текшириш лозим.
  • Ҳарбий хизматдан озод бўлиш: Агар ҳарбий хизматдан озод бўлиш керак бўлса, бюджет таълими ва хизматдан озод бўлиш имкониятига эга олийгоҳни танлаш муҳим.
  • Чет элда ўқиш имконияти: Агар чет элда ўқиш режалаштирилган бўлса, олий таълим муассасаси чет эл дастурлари, алмашинув дастурлари ва визалар беришини таклиф қилишини билиш керак.
  • Қабул қилиш муддатлари: Ҳужжатларни топширишнинг амалдаги муддатларини билиш, шунда ҳамма нарсани ўз вақтида топшириш мумкин.
  • Контракт тўлови: Университет танлашда контракт тўлови муҳим омил ҳисобланади. Ҳар бир олийгоҳда таълим нархлари турлича бўлиб, ўзингизнинг молиявий имкониятларингизга мос келадиган тўловни танлаш лозим. Айрим  университетларда тўловни қисман ёки бўлиб тўлаш имкониятлари, шунингдек, стипендиялар ва чегирмалар ҳам мавжуд. Шунинг учун, тўлов сиёсатини ва қўшимча имтиёзларни олдиндан батафсил ўрганиб чиқинг, бу сизнинг молиявий режаларингизни тўғри тузишга ёрдам беради.

Эслатма: Энг муҳими маҳаллий университетларнинг бирини танлашдан олдин lisence.gov.uz сайтига кириб, таълим муассасасининг лицензияси бор ёки йўқлигини текшириш лозим.

 

Хусусий университетларда контракт нархлари қанча?

 Хусусий университетлар ўз ичида маҳаллий университетлар, хорижий университетларнинг филиаллари, халқаро ҳамкорлари бор университетларга бўлинади.

1.Хорижий университетлар филиаллари

Хорижий олийгоҳларнинг филиаллари Ўзбекистонда жойлашган бўлиб, улар хорижий университетлар дипломларини беради. Бу талабаларга чет элда ишлаш ва ўқиш имкониятини тақдим этади. Бундай олийгоҳлар халқаро стандартларга мос келадиган таълим дастурларини таклиф этади ва глобал миқёсда тан олинган дипломлар беради. Шу сабабли, хорижий филиаллар кўпроқ имкониятлар тақдим этиши билан бирга, контракт нархи ҳам маҳаллий университетларга қараганда қимматроқ бўлиши мумкин.

Контракт нархлари:

 

Хорижий ҳамкорларга эга университетлар

Хорижий ҳамкорларга эга маҳаллий олий таълим муассасалари хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик шартномалари тузади. Бу талабаларга хорижий олийгоҳларда ўқиш, алмашинув дастурларида қатнашиш ва қўшма дастурлар орқали икки томонлама диплом олиш имкониятини беради. Бу олийгоҳлар халқаро тажрибага эга бўлишни истаган талабаларга мўлжалланган. Шуни ҳам унутмаслик керакки, бундай университетларда контракт нархлари ҳам сезиларли даражада юқори бўлиши мумкин.

 

Маҳаллий хусусий университетлар

Маҳаллий олий таълим муассасалари Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган ва фақат Ўзбекистонда тан олинган дипломларни бериш ҳуқуқига эга. Бу олийгоҳларда таълим олаётган талабалар одатда маҳаллий меҳнат бозори учун тайёрланади. Тошкентдаги хусусий университетлар сони 36 тани, вилоятларда эса 26 тани ташкил қилади. Контракт нархлари бу университетларда ҳар хил бўлиб, кўпинча хорижий университетларга қараганда арзонроқ бўлади.

Контракт нархлари:

 Эслатма: Барча давлат ва хусусий университетлар ҳақида умумий маълумот, хусусан уларнинг контракт нархларини mentalaba.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин.

 

IELTS талаби

Ўқув юртини танлашда, таълим олинадиган тил ва ОТМларнинг IELTS бўйича талабларини инобатга олиш жуда муҳим. Айрим университетларда тил билиш даражаси асосий танлов мезонларидан бири бўлиб, тил сертификати орқали юқори малакани тасдиқлаш талаб этилади. Шуни йодда тутиш керакки, IELTS имтиҳонига тайёргарлик ҳам маълум бир харажатларни талаб қилади. Тайёрланиш жараёнида репетиторларга тўлов қилиш зарурати ҳам бўлиши мумкин, бу эса контракт тўловига қўшимча харажат сифатида киритилиши мумкин.

 

Ўрта даражагача (Pre Intermediate: 4-4,5) IELTS баллари талаб қилинадиган ўқув юртлари

 Digital University

4,5

 Oxus University

4,5

 

Ўрта даражада (Интермедиате 5-5,5) IELTS баллари талаб қилинадиган ўқув юртлари

 Ajou University in Tashkent

5

 Puchon university in Tashkent

5

 Sharda University Uzbekistan

5

 TEAM University

5

  Latviya Axborot tizimlari menejmenti Oliy maktabining Farg’ona shahridagi filiali

5,5

 Amity University in Tashkent

5,5

 Millat Umidi

5,5

  TMC Institute of Tashkent

5,5

  Turin Politexnika Universiteti

5,5

  Inha

5,5

 Toshkentdagi Singapur menejmentni rivojlanish    instituti 5,5
 British Management University in Tashkent 5,5
  PDP 5,5

 

Ўртадан юқори даражада (Upper Indemediate 6-6,5) IELTS баллари талаб қилинадиган ўқув юртлари

 Varshava Menejment Universiteti Andijon filiali

6

 Raqamli iqtisodiyot va agrotexnologiyalar

6

 Westminster International University in Tashkent

6

 Webster University

6

 

Меҳриноз Фармонова тайёрлади.