2025 йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистонга таълим мақсадида ташриф буюрган чет элликлар сони 10,7 минг нафарга етди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 минг нафарга кўп бўлиб, ўсиш 22,4 фоизни ташкил этди.
Энг кўп талабалар Туркманистондан (3 197 нафар) келган. Ҳиндистон (2 846 нафар) ва Тожикистон (1 246 нафар) фуқаролари кейинги ўринларда қайд этилган. Шундан ташқари, Хитойдан 532, Жанубий Кореядан 428, Покистондан 377 талабалар Ўзбекистон олийгоҳларига кирган.
Қўшни Қирғизистон Республикасидан 286, АҚШдан 254, Афғонистондан 193 ва Туркиядан 181 нафар талабалар ҳам мамлакатда таҳсил олишни танлаган. Шунингдек, бошқа давлатлардан 1 161 нафар киши Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган.