Чарли Кирк Доналд Трамп тарафдори сифатида танилган бўлиб, АҚШда оммавий миграция, ЛГБТ ҳаракати ва Украинага ёрдам кўрсатиш сиёсатини кескин танқид қилиб келган. Унинг фикрича, Вашингтон учун асосий муаммо Мексика билан чегарадаги ҳолатдир.
У сиёсий майдонда Исроилни қўллаб-қувватлаши ва ёшлар орасида катта таъсирга эга бўлиши билан таниқ эди. Шу туфайли Кирк республикачилар ва Трамп ғояларини ёйишда муҳим шахс ҳисобланган.
Украинадаги уруш ҳақида у АҚШнинг узлуксиз молиявий ва ҳарбий ёрдамини маъқулламас, бу уруш Вашингтоннинг иши эмаслигини айтарди. Унинг фикрича, Россияни барибир мағлуб этиб бўлмайди.
Кирк кўп марта Украина президенти Володимир Зеленскийни ЦРУ қўлидаги «марионетка» деб атаган. У Ғарб давлатларини «глобалистлар манфаатини амалга оширишда» айблаган. Бироқ, оддий украиналикларга ҳамдардлигини билдириб, уларнинг ҳукуматига ишонмаслигини таъкидларди.