Афғонистон матбуоти Ўзбекистон ҳукумати 2021 йил август ойида олиб ўтилган ҳарбий вертолётларни Афғонистонга қайтаришга рози бўлгани ҳақида хабар берди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурханов бу хабарларни рад этиб, уларни «фейк» деб атади.
«Ташқи ишлар вазири матбуот котиби бу каби хабарларни ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкдлаб, рад этди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон позицияси ўзгаришсиз қолган, бу янгиликлар — fake news», — деди вазирлик расмийси.
Аввалроқ, The Kabul Times нашри Афғонистон муваққат ҳукуматининг расмий вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳидга таяниб, Ўзбекистон Афғонистонга 57 та ҳарбий вертолётни қайтаришга рози бўлганини ёзди.
«57 та ҳарбий вертолётнинг топширилиши тез орада амалга ошиши кутилмоқда ва Афғонистон ҳаво кучларини қайта қуриш, шунингдек, икки қўшни давлат ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади», — дея Мужоҳид сўзларини келтиради нашр.
Ундан олдин Afghanistan International «яқин кунларда Ўзбекистон Афғонистонга 2021 йилда аввалги режим қулаши пайтида мамлакатдан олиб чиқилган 57 та ҳарбий вертолётини қайтариши мумкин»лиги ҳақида хабар берганди. Бироқ шу пайтгача фақат 46 та ҳарбий самолёт ва вертолёт муҳокама қилинганди.