2025 йилнинг дастлабки саккиз ойида Ўзбекистонга импорт қилинган енгил автомобилларнинг қарийб 70 фоизи электромобиллардан иборат бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, январ–август ойларида мамлакатга 42 230 дона енгил автомобил олиб кирилган. Уларнинг умумий қиймати 640,7 миллион долларни ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 650 та кам, яъни 11,8 фоизга пасайиш демакдир.
Шу билан бирга, электромобиллар импорти кескин ўсиб, 28 948 донани ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўпдир. Бензин двигателли автомобиллар 11 166 тани ташкил этган, бу эса 2,2 баробарга камайганини кўрсатади. Гибрид автомобиллар сони 2 025 тага тушди (4,9 баробарга камайиш), дизел двигателли машиналар эса 91 тани ташкил этиб, 10,7 баробар ўсиш қайд этилган.