Жорий йилнинг июн—август ойларида 63 974 нафар ҳайдовчи 1 балл, 4976 нафар ҳайдовчи 2 балл, 129 нафар ҳайдовчи 3 балл, 14 нафар ҳайдовчи 4 балл ва 4 нафар ҳайдовчи 5 баллгача жарима олган. Шу билан бирга, 9,3 млндан зиёд ҳайдовчи умуман жарима балли олмаган. Бу ҳақда ЙҲХХ маълумот берди.
2024 йилнинг шу даврида 285 мингдан ортиқ қоидбузарлик қайд этилган бўлса, 2025 йилда улар сони 167 мингтага тушди. Яъни қоидбузарликлар 58 фоизга камайган.
Ҳайдовчилар айби билан содир этилган ЙТҲлар ҳам 531 тадан 338 тага тушиб, 36 фоизга пасайгани қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, жарима баллари тизими 2025 йил 1 июндан Вазирлар Маҳкамасининг 6 майда қабул қилинган қарори асосида амалга киритилган эди.
Баллар фақат ЙПХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган жарималарга нисбатан қўлланади ва «E-jarima» модули орқали автоматик ҳисобланади. Камера орқали қайд этилган қоидбузарликлар учун эса балл ёзилмайди, чунки ҳайдовчини аниқлаш имконияти ҳозирча мавжуд эмас.
Шунингдек, қоидабузарлик қилмаган ҳайдовчилар рағбатлантирилиб, 12 ой ичида биринчи марта қоида бузганда балл ёзилмайди. Агар ҳайдовчи 6 ой давомида қоидбузарликка йўл қўймаса, унинг ҳисобидан 2 балл олиб ташланади.
Бироқ 12 ой ичида 12 балл тўпланса, иш судга автоматик юборилади ва ҳайдовчи 6 ойдан 3 йилгача гувоҳномасидан маҳрум қилиниши мумкин.
Айрим қоидбузарлик турлари учун белгиланган жарима баллари қуйидагича ҳисобланади: