10 сентябрга ўтар кечаси Полша ҳаво ҳудуди бузилгани ҳақида Варшава баёнот берди ва БМТда муҳокама ўтказишни талаб қилди. 46 давлат, жумладан АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия ва Украина Россияни халқаро ҳуқуқни бузишда айблаб, ушбу баёнотга қўшилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Франция вакиллари бундан «қабул қилиб бўлмас эскалация» деб хавотир билдирди, Британия эса бу ҳаракатни «ўта қўпол қонунбузарлик» сифатида баҳолади. АҚШ «NATO ҳудудининг ҳар бир қаричини ҳимоя қилишини» қатъий таъкидлади.
Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензя эса айбловларни рад этиб, Москва Польша билан зиддиятни кучайтиришни истамаслигини билдирди. У дронлар 700 km масофадан ортиққа учиши мумкин эмаслигини, шу боис улар Полшага етиб бормаганини қайд этди.
Полша давлат котиби Марцин Босацкий эса дрон ҳужумини хато эмаслигини айтиб, россиялик ёзувлар туширилган қисмларнинг фотосуратларини намойиш этди. «Полшани қўрқитолмайсиз», деди у. НАТО қўллови билан Полша ҳаво кучлари дронларни уриб туширди. Бу воқеа НАТО тарихида илк бор Россияга қарши ҳаво ҳужумига жавобан учувчи қуроллар қўллашига олиб келди.
Словения вакиллари ҳам дронлар хатолик туфайли Полшага кириши мумкинлиги ҳақидаги фикрни инкор этди. АҚШ ва Ғарб иттифоқчилари эса қўшма баёнот билан чиқиб, Россияни халқаро ҳуқуқ ва БМТ Уставини бузишда айблади ҳамда Украинага қарши тажовузкорликни тўхтатишга чақирди.