Россия президенти Владимир Путин 12 сентябр куни Москва шаҳрининг 878 йиллиги муносабати билан сўзлаган нутқида Украинага қарши урушни «адолат ва ҳақ йўлидаги кураш» деб атади. У Москва аҳолисини «ватан йўлида жанг қилгани ва меҳнаткашлиги» учун алоҳида таъкидлаб, уларнинг урушдаги ҳиссасини эътироф этди.
«Москва — Россия армиясининг мустаҳкам орқа фронтидир», — деди Путин «Зарядие» концерт залидаги чиқишида. Унинг айтишича, фақат Москвада ўзида 500 дан зиёд корхона ҳарбий эҳтиёжлар учун ишлаяпти, юзлаб шифокорлар ва махсус хизмат ходимлари Донбасс ва «Навороссия» аҳолисига ёрдам кўрсатмоқда.
Путин, шунингдек, Украинадаги урушда «ўн минглаб москваликлар» фаол иштирок этаётганини қайд этди. Улардан кўпчилиги фронтда жанг қилмоқда, бир қисми эса жароҳат олиб, Москва клиникаларда даволанмоқда. У мамлакат фуқароларини янада фаол ва «ватанпарвар» бўлишга чақирди.
Путин ўз нутқида Москва шаҳрини «дунёдаги энг яхши шаҳар» деб атади ва айниқса IT соҳасидаги ютуқларини алоҳида таъкидлади. Унга кўра, москваликлар «ватан тақдири учун масъулият ҳисси» ва «елка суянчини беришга тайёрлик» каби маънавий қадриятларга эга.
Эслатиб ўтамиз, Москва мэри Сергей Собянин ҳам июл ойидаги чиқишида урушда 100 мингга яқин москваликлар қатнашганини айтган ва урушни «ватанни ҳимоя қилиш» деб атаган эди.