Тошкент шаҳрида кун давомида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси +17…+19 даража, кундузи +27…+29 даража атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи эса +20…+25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ эҳтимоли бор, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +25…+30 даражага етади.
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах ва Самарқандда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +25…+30 даражага етади.
Қашқадарё ва Сурхондарёда ёмғир кутилмайди. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи ҳаво +30…+35 даражагача исийди.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёмғир ёғмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда секундига 13-18 метргачагача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15…+20 даража, кундузи +25…+30 даражага етади.
Республика тоғли ҳудудларида эса қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, ҳарорат кундузи +18…+23 даража атрофида бўлади.