Профи боксда 30 жангдан 27 тасида нокаут билан ғалаба қозонган япониялик боксчи олти йил ичида илк бор 12 раунд жангни тўлиқ ўтказишига тўғри келди ва камарларини ўзида сақлаб қолди.
12 раундга мўлжалланган жангнинг дастлабки 4 та раундида боксчилар бир-бирини ўрганишга ҳаракат қилишди. Кейинги раундларда эса кичик устунлик гоҳ япониялик, гоҳ ўзбекистонлик боксчининг томонига оғиб турди.
Натижада нокдаун ва нокаут кузатилмади — жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Якунда ҳакамлар амалдаги чемпионнинг ғалабасини қайд этишди — 110:118, 110:118, 111:117.
Наоя Иноўе шу тариқа мутлақ жаҳон чемпиони мақомини ва унга тегишли барча чемпионлик камарларини сақлаб қолди. Аҳмадалиев эса мағлубиятга қарамай, ўзининг юқори даражадаги тайёргарлиги ва чидамлилигини намоён этди.
Мазкур жанг Иноўенинг профессионал рингдаги навбатдаги муваффақияти бўлди ва унинг жаҳон бокс тарихидаги нуфузини янада мустаҳкамлади.
Эслатиб ўтамиз, бу жангнинг умумий мукофот жамғармаси 20 миллион долларни ташкил этди. Иноуэ 75 фоиз, Муроджон 25 фоиз улушга эга бўлади.
Япониялик спортчи 15 миллион кафолатланган суммага эга бўлади. Бундан ташқари, у тахминан 4 миллион доллар бонуслар олади. Аҳмадалиев эса бу жангдан 5 миллион доллар тўлов олади. Шунингдек, яна 1 миллион доллар PPV улушига эга бўлади.