ATTO автотураргоҳларда янги тўлов тизимини йўлга қўйди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати маълум қилди. Ҳозирда тизим Тошкент шаҳри, Наманган ва Навоий вилоятларида ишламоқда.
Янги тизим ATTO мобил иловаси орқали амалга оширишади. Фойдаланувчи бир марта автомобил рақамини иловада рўйхатдан ўтказса, кейинчалик камера уни автоматик сканер қилади. Тўлов суммаси эса ATTO‘да чиқиб, битта босиш билан амалга оширилади. Бу эса ҳайдовчиларни ортиқча вақт ва қўшимча иловалардан халос этади.
Аввалроқ ҳар бир автотураргоҳ учун алоҳида илова юклаб, рақамни қўлда киритиш талаб этиларди. Шу сабабли нақд пулда тўлов кўп ҳолларда осонроқ деб ҳисобланарди. ATTO эса бу муаммони ҳал қилди.
Тизим Parqour компанияси билан ҳамкорликда ишга туширилган. У Ўзбекистондаги деярли барча «ақлли» автотураргоҳларда ўрнатилган. Жумладан, Тошкент аэропорти, Brocolli Park, YT Integro, CA Store, Modera Towers, Platform BM, Korzinka филиаллари ҳамда Наманган ва Навоийдаги йирик бозорларда ATTO хизматлари мавжуд.
Компаниянинг таъкидлашича, «ақлли» автотураргоҳлар фақат тўлов қулайлиги билан чекланмайди. Улар транспорт оқимини таҳлил қилиш имконини яратиб, шаҳар логистикасини яхшилашга хизмат қилади. ATTO эса оммавий транспортдан ташқари шаҳар инфратузилмасининг бошқа йўналишларини ҳам қамраб олиб, ягона экотизим барпо этишга интилмоқда.