Бокс бўйича жаҳон чемпионати: ўзбек боксчилари 8 та финалда 6 та олтин медал қўлга киритишди

08:00 | 6 дақиқада ўқилади.

Англиянинг Ливерпул шаҳрида якунланган бокс бўйича World boxing шафелиги остида ўтказилган жаҳон чемпионатини ўзбекистонлик боксчилар 6 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза билан якунлашди.

Boks jch

Ўзбекистонлик боксчиларнинг 8 нафари финал йўл олган эди. Худди шунча боксчи Қозоғистон терма жамоасидан ҳам финалга йўл олган эди. Табиийки, финалда икки қўшни давлатлар боксчилари учрашиши табиий эди.

Ана шундай финаллар иккита бўлди ва уларда қозоғистонлик боксчилар ғалаба қозонишди.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларининг 65 кггача бўлган боксчилар финалига чиққан ягона боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова қозоғистонлик Аида Абикеевага 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради ва кумуш медал билан тақдирланди. Ҳолбуки, Навбаҳор дастлабки икки раундни ўз ҳисобига ёзиб қўйган эди. Унга суст курашганлик учун огоҳлантириш берилди.

Энг интригали финал охирги финал бўлди. Бу вақтга келиб Ўзбекистон ва Қозоғистон боксчиларида 6 тадан олтин медал бор эди.

90+ вазнли эркак боксчилар финалида Жаҳонгир Зокиров қозоғистонлик боксчи Ойбек Ўралбойга қарши рингга чиқди. гарчи у дастлабки икки раундда ғалаба қозонган бўлсада (3:2, 4:1) учинчи раудда суст жанг қилиб, у ҳам имкониятни қўлдан чиқарди — якуний ҳисоб 3:2. Унга кумуш медал топширилди.

Эркаклар турнирининг қолган беш финалда боксчиларимиз ўта ишончли ҳаракат қилиб, олтин медалларга эга чиқишди.

65 кг вазнли боксчилар финал баҳсида Асадхўжа Мўйдинхўжаев – бразилиялик Юрий Фалкао Дос Рейс устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

80 кг вазнли боксчилар финал баҳсида Жавоҳир Умматалиев франциялик Йожерлин Цезар устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

90 кг вазнли боксчилар финал баҳсида Тўрабек Ҳабибуллаев бразилиялик Сантос Филё устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

60 кг вазнли боксчилар финал баҳсида Абдумалик Халоқов бразилиялик Луиз Габриэл де Оливейра устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

85 кг вазнли боксчилар финал баҳсида Акмалжон Исроилов англиялик Тигн Стотт ишончли ғалабага эришди.

Бир кун олдин 75 кг вазнли боксчилар финал баҳсида Фазлиддин Эркинбоев булғористонлик Рами Киванга қарши финал жангига чиққан ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Кумуш медалларни яримфинал баҳсларида имкониятни бой берган боксчи қизларимиз Сабина Бобоқулова (48 кг), Феруза Казакова (51 кг) ва Азиза Зокирова (70 кг) қўлга киритишган эди.

Умуман олганда, боксчиларимиз жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашишди. Медаллар сони бўйича 1-ўрин (11 та медал), сифати бўйича Қозоғистондан кейин иккинчи ўринни эгаллашди. Олтита олтин медалнинг барчаси ва 1 та кумуш эркаклар тунирида, 1 та кумуш ва 3 та бронза аёллар турнирида қўлга киритилди.

Қозоғистонлик боксчилар жами 10 та медални қўлга киритишди: 7 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза. Олтин медаларнинг 4 таси эркаклар турнирида, 3 таси аёллар турнирида, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза аёллар турнирида қўлга киритилди.

Аввалроқ профессионал бокс бўйича Япониянинг Нагоя шаҳрида ташкиллаштирилган ва 12 раунд давом этган жангда ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиев япониялик Ноя Инуэга очколар ҳисобида ютқазгани ҳақида хабар берган эдик.