Текширувларда 8,8 трлн сўмлик солиқ хавфи аниқланди. Солиқ аудити якунига кўра эса 9,9 трлн сўм қўшимча сумма ҳисобланди. Шунинг 5,7 трлн сўмидан тўлов муддати келган, 2,5 трлн сўми (43,1 фоиз) бюджетга қайтарилди.
Соҳалар кесимида энг катта улуш савдо ва умумий овқатланиш соҳасига тўғри келди – 5,69 трлн сўм (57,6 фоиз). Шунингдек, ишлаб чиқаришда – 1,22 трлн, қурилишда – 948,7 млрд, хизмат кўрсатишда – 775,8 млрд, қишлоқ хўжалигида – 516,4 млрд, транспортда – 411 млрд ҳамда бошқа соҳаларда – 322 млрд сўмлик қонунбузилишлар қайд этилди.
Жами 1 407 та солиқ тўловчида 15,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ базаси яширилгани аниқланди. Хусусан, 512 та субъектда 4,8 трлн сўмлик товарлар реализацияси кўрсатилмаган, 434 тасида 5,4 трлн сўмлик товарлар омбор ёки савдо нуқталарида топилмаган. Яна 461 та субъектда 5,6 трлн сўмлик кирим қилинмаган товарлар сақлангани ёки сотилгани маълум бўлди.
Давлат солиқ хизмати органлари қайд этганидек, аудиторлик ишлари орқали тўлов интизоми кучайтирилиб, яширин айланмаларнинг олдини олишга эътибор қаратилмоқда.