Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январ-июл ойларида 8 минг нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШга борган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 15 фоизга кўпдир.
Сафар қилганларнинг асосий қисми — 5 683 нафар киши — туристик мақсадда йўлга чиққан. Шунингдек, 1 978 нафар ўзбекистонлик қариндошларини йўқлаш учун АҚШга борган.
Таълим олиш мақсадида борганлар сони 179 нафарни ташкил этди. Хизмат сафарлари учун 104 киши, тиббий ёрдам мақсадида эса 23 киши АҚШни танлади.
Маълумот учун, ўтган йилнинг шу даврида мамлакатдан АҚШга 7 мингга яқин фуқаро чиққан эди. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, туристик сафарларнинг ўсиши фуқароларнинг даромадлари ортаётгани ва хорижга чиқиш имкониятлари кенгаяётгани билан изоҳланади.