Ўзбекистонда август ойида енгил автомобил савдоси пасайди

15:30 | 3 дақиқада ўқилади.

Aвгуст ойида 90 минг дона енгил автомобил сотилган. Бу июл ойига нисбатан 9,5 фоизга кам.

Mashina bozor

Aвгуст ойида жами 90 мингта енгил автомобил сотилган. Энг катта пасайиш Тошкент, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида қайд этилган. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон, Сирдарё ва Андижон вилоятларида сотувлар ўсган. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази автомобили бозори динамикаси бўйича янгиланган таҳлилида маълумот берди.

1

Маълумотларга кўра, янги автомобил бозорида савдолар 37,6 мингтадан ошмай, ойлик ҳисобда 2 фоизга камайди. Маҳаллий ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар асосий улушни сақлаб қолди — 32,6 мингта сотув, бу эса июлга нисбатан 0,8 фоиз кам. Хорижий ишлаб чиқарилган янги автомобиллар савдоси сезиларли даражада тушиб, 4,9 мингтани ташкил этди, бу эса ойлик ҳисобда 9,4 фоизга камайиш демакдир.

2

Иккиламчи бозорда сотув ҳажми 52,7 мингтани ташкил этди, июлга нисбатан 14,3 фоизга пасайиш қайд этилган. Бу сегмент нисбатан барқарорликни сақлаган бўлса-да, умумий савдоларнинг пасайиши кузатилди.

Электромобиллар сегменти эътиборга молик натижалар кўрсатди. Августда иккиламчи бозорда 2,7 мингта электромобиль сотилган, бу ойлик ҳисобда бор-йўғи 0,6 фоиз ўсишни англатади. Бироқ ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 4,6 баробар ошган.