Россия ва Хитой ўртасида жорий этилган визасиз режим фонида хитойлик эркаклар томонидан рус аёлларига қизиқиш ортиши мумкин. Бу ҳақда Давлат Думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раисининг ўринбосари Светлана Журова маълум қилди, деб ёзмоқда Gazeta.ru. Унинг таъкидлашича, Хитойда аёллар сонининг етарли эмаслиги бу тенденцияни кучайтиради.
Журованинг таъкидлашича, Хитойда эркаклар сони аёллардан 35 миллионга кўп. Бу кўп йиллик туғилишни чеклаш сиёсати ва эркак фарзандга устувор муносабат натижасидир. Шу сабабли кўплаб хитойликлар никоҳ учун Россия ва Украинадаги аёлларга юзланмоқда. Бунга маҳаллий шартлардаги қиммат тўй харажатлари ва анъанавий «цайли» — келин учун қалин тўловининг юқорилиги сабаб бўлмоқда.
The Times газетаси ёзганидек, ҳатто Хитойнинг чекка ҳудудларида ҳам «цайли» 70–80 минг долларга етади. Бу катта харажатни кўтара олмаган баъзи эркаклар Россияга қарашни бошламоқда. Уларнинг фикрича, славян аёллари «ўта талабчан эмас» ва анъанавий оилавий ролларга мойил. TikTok ва бошқа платформаларда рус аёлларини тарғиб қилувчи никоҳ агентликлари ҳам фаол ишламоқда.
Бироқ мутахассислар бу тенденцияга эҳтиёткорлик билан ёндашишни маслаҳат бермоқда. Манчестер университетидан антрополог Елена Барабанцева таъкидлашича, рус аёллари кўпинча Хитойда таълим сертификатлари тан олинмаслиги ва карйерада чекловлар билан тўқнаш келади. Бундай никоҳларнинг кўпчилиги ажрашиш билан тугаши, аёлларнинг эса хизмат кўрсатиш соҳасида кам маошли ишларга мажбур бўлиши кузатилмоқда.
Расмий статистикага кўра, 2020–2024 йиллар орасида 10 мингдан ортиқ россиялик аёл Хитой фуқароси билан расман турмуш қурган. 15 сентябрдан эътиборан Россия ва Хитой ўртасида визасиз режим ишга тшди. Россияликлар оддий хорижга чиқиш паспорти билан Хитойга 30 суткагача визасиз бўлиб туришлари мумкин.