Навоий вилоятида 4 балли зилзила қайд этилди

10:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Зилзила эпицентри Навоий вилояти Конимех туманида бўлиб, унинг кучи Ғиждувон, Навбаҳор туманларида 2-3 баллдан сезилган.

Zilzila

17 сентябр куни соат 09:14 да Навоий вилояти Конимех туманида 4 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила эпицентри Тошкентдан тахминан 363 километр жанубий-шарқда жойлашган. Ер қаъри силкиниши 3,9 магнитудага эга бўлиб, чуқурлиги 10 километрни ташкил этгани аниқланди.

Турли ҳудудларда силкиниш турлича сезилган. Хусусан, Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида ер силкиниши 3 балл, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида эса 2 балл даражасида ҳис қилинган. Эпицентрга яқин Конимех туманида куч 2−3 баллни ташкил этди.

Ҳозирча зилзила оқибатида талофатлар ёки зарар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Сейсмологлар ҳодиса табиий жараён сифатида қайд этилганини маълум қилган.