Ижтимоий тармоқларда «Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида қора тутун осмонни қоплаб олган»мазмунида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат берди.
«Сармазортранс» МЧЖга қарашли корхона экологик қонунчилик талабларини бузган ҳолда ишлаб келгани аниқланган. Корхона ҳавога зарарли моддалар чиқишини тўсувчи ускунадан фойдаланмаган ва зарур экологик экспертиза хулосасини олмаган ҳолда иш олиб борган.
Текширувлар натижасида жамият масъулига нисбатан чора кўрилди ва камчиликлар бартараф этилгунга қадар ишлаб чиқариш жараёни 10 кунга тўхтатилди.
Аввалроқ Андижон вилоятида ҳам «Reko brend sement» цемент заводи вақтинча тўхтатилган эди.
2025 йил январ—август ойларида биргина Тошкент шаҳрида атмосферага зарар етказиш ҳолатлари бўйича 281 та қонунбузарлик аниқланган.