Бугун, 18 сентябр куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган диний уламо Алишер Турсунов суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлат айбловчиси — прокурор Алишер Турсуновга (Мубашшир Аҳмад) нисбатан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосини сўради. Бу ҳақда Vaqt.uz журналисти хабар берди.
Иш – судя Бобур Раҳимов раислигида Учтепа тумани прокурори ўринбосари Эркин Нарзуллаев, шунингдек, Абдуллоҳ Содиқ бошчилигидаги адвокатлар иштирокида кўриб чиқилмоқда.
«Адвокатлар жамоаси эса айбловлар асоссизлиги, Турсунов беайблигини исботлашга қаттиқ ҳаракат қилишди», — деди журналист.
Судланувчига сўнгги сўз 22 сентабр куни берилади. Шундан кейин суд маслаҳатга киради.
Алишер Турсуновга нисбатан Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айблов қўйилган:
● 244-3-модда: Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;
● 244-1-модда: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш;
● 156-модда: Миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш.