Эстония ҳудудида икки ҳафталик Pikne («Чақмоқ») ҳарбий машғулотларини бошланди. Ушбу машғулотларда НАТОга аъзо бир неча давлатлардан 3 минг ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда. Машғулотларга АҚШ, Буюк Британия, Франция, Канада, Латвия ва Эстониядан тахминан 3 минг ҳарбий хизматчи жалб қилинган.
Қуруқлик, ҳаво ва денгиз кучлари бўлинмалари жалб этилган. Асосий воқеалар мамлакатнинг шимолий, ғарбий ва шарқий ҳудудларида кечади. Иштирокчилар қўшинларни тез кўчириш ва таҳдидларга биргаликда муносабат билдириш бўйича машқ ўтказадилар.
Эстония мудофаа вазирлиги машғулотларнинг ўқув-мудофаа характерига эга эканлигини таъкидлади.
Илгари Латвияда 2 сентябрдан 8 октябргача НАТО давлатларидан тахминан 12 минг ҳарбий хизматчи иштирок этадиган Namejs— 2025 кенг кўламли ҳарбий машғулотлари ўтказилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган эди.