«Poytaxt bank»га янги раҳбар тайинланди

12:30 | 2 дақиқада ўқилади.

«Octobank» бошқаруви раиси биринчи ўринбосари Дилшод Пулатов «Poytaxt bank» акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди.

Dilshod qudratov

Корпоратив ахборот ягона порталида маълум қилинишича, кузатув кенгаши қарорига асосан Пулатов Дилшод Акмалевич банк бошқарувига раҳбарлик қилади.

Шу билан бирга, кузатув кенгашида ҳам ўзгариш бўлди. Афтаб Шаукат Али ваколатлари муддатидан олдин тугатилиб, унинг ўрнига Мирзақулов Толибжон Олтинович банк кузатув кенгаши аъзолигига сайланди.

Маълумот учун, 2024 йил июн ойида «Poytaxt bank» 100 фоиз акциялар пакети хусусийлаштирилиб, БААнинг Bond Investments Limited компаниясига 10 млн доллар эвазига сотилган.

2025 йил февралда эса собиқ раҳбар Хасан Раҳматов Asia Alliance Bank кузатув кенгаши раиси этиб сайланганди. Унинг ўрнини дастлаб Дўстбой Абжалов, сўнгра Аброр Тургунов вақтинча эгаллаган эди.