Рақобат қўмитаси 1Fit стартапини ижтимоий тармоқлардаги рекламалари учун бўрттирилган ва чалғитувчи иборалар учун жаримага тортди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қўмита томонидан реклама қонунчилига риоя қилиш бўйича олиб борилган мониторингда 1FIT МЧЖ томонидан ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланган.
Маълумот учун, бўрттирувчи маъно ифодаланиши «Реклама тўғрисида»ги қонунга кўра нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама сифатида баҳоланади.
Шу муносабат билан қўмита Махсус комиссияси томонидан 1FIT’га нисбатан «Реклама тўғрисида»ги қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинган. Шунингдек, қонунбузилишини бартараф этиш ва келгусида бундай ғолатларга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилган.
Қўмита Махсус комиссия қароридан норози бўлган томон қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлигини эслатиб ўтди.
Аввалроқ, қўмита биологик фаол қўшимчалар ва банк хизматлари рекламасидаги қоидабузарликларни аниқлаган.