Покистон мудофаа вазири Хаважа Асиф Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўзаро мудофаа шартномасига бошқа араб давлатларининг қўшилиши имкониятини истисно этмаслигини билдирди ва «бундай ҳодисалар учун эшиклар очиқ эканлигини» таъкидлади.
«Менимча, бу ердаги мамлакатлар ва халқларнинг, айниқса мусулмон аҳолисининг ўз минтақаси, мамлакатлари ва миллатларини биргаликда ҳимоя қилиши уларнинг асосий ҳуқуқидир», — дея қўшимча қилди у.
Илгари Исломобод ва Ар-Риёд ўзаро мудофаа тўғрисида битим имзолаган бўлиб, унга кўра, мамлакатлардан бирига қилинган ҳар қандай ҳужум иккаласига ҳам қилинган ҳужум сифатида баҳоланади.
Мазкур битим минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган ва ташқи таҳдидларга қарши биргаликдаги чораларни кўзда тутади. Ҳужжатнинг имзоланиши икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини ва мудофаа соҳасидаги манфаатларни биргаликда ҳимоя қилишга бўлган интилишни акс эттиради.
Томонлар шартноманинг нафақат ҳарбий-сиёсий ҳамкорликни кучайтиришини, балки минтақадаги барқарорликнинг кафолати сифатида хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.