Рамзан Қодиров 17 ёшли ўғлига солиқ назоратини топширди

19:20 | 2 дақиқада ўқилади.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров 17 ёшли ўғли Адам Қодировга муниципал ташкилотларнинг мол-мулк солиғини тўлаш жараёнларини назорат қилиш вазифасини юклатди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram канали орқали маълум қилди.

Ramzan

Адам Қодировнинг аниқ қай тарзда назорат олиб бориши ёки унга нима сабабдан бундай масъулият юклангани ҳақида ҳозирча батафсил маълумот берилмаган (https://t.me/RKadyrov_95/6009). Шу билан бирга, у ҳозирда Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби, хавфсизликни таъминлаш бўлими бошлиғи ва отасининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритмоқда.

Қодировнинг ўғли шу билан чекланмай, Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш ишлари учун ҳам масъул ҳисобланади. У Украинaдаги жангларда иштирок этаётган чечен баталёнларига курaторлик қилади.

Бундан ташқари, Адам Қодиров Владимир Путин номидаги Россия махсус кучлари университети ҳамда Чеченистон Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлик масалалари бўйича ҳам масъул сифатида тилга олинган.

Мутахассислар фикрига кўра, бундай ёшда катта давлат масъулиятлари топширилиши Чеченистондаги ички сиёсий жараёнлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Аввалроқ Чеченистон раҳбари 17 ёшли ўғли Адам Қодиров сўнгги икки йилда олган 30 мукофотнинг барчаси адолатли ва муносиб деб ҳимоя қилган эди.