Россия самолётлари Эстония ҳаво ҳудудини бузди, NATO қирувчилари ҳавога кўтарилди

21:00 | 3 дақиқада ўқилади.

19 сентябр куни Россиянинг учта МиГ-31 қирувчиси Эстония ҳаво ҳудудини бузиб, Таллин яқинида парвоз қилди.

Mig

Бугун, 19 сентябр куни Россиянинг учта МиГ-31 қирувчиси Эстония ҳаво ҳудудини бузиб, мамлакат пойтахти Таллинга яқинлашгани ҳақида Politico нашриёти вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар берди.

Самолётлар Эстония ҳаво ҳудудига тахминан 9 км чуқурликка кириб, у ерда 12 дақиқача қолган. Шимолий Атлантика алянсининг Италия F-35 қирувчи самолётлари уларни чиқариб юбориш учун ҳавога кўтарилган.

Нашр маълумотларига кўра, МиГ-31 лар оғир тутқич самолётлар бўлиб, Россиянинг «Kinжal» гипертовушли ракеталарини ташишга қодир.

Бу воқеа НАТОнинг шарқий чегарасида жиддий кескинликни келтириб чиқарди.

«Жума куни эрталаб Россия Қуролли кучларининг учта МиГ-31 қирувчи самолёти деярли 12 дақиқа давомида Эстониянинг Вайндло ороли яқинидаги Фин кўрфази ҳудудида ҳаво маконида бўлди», — дейилади Эстония Қуролли кучлари баёнотида.

Қирувчи самолётларда парвоз режаси бўлмаган, уларнинг транспондерлари эса ўчирилган эди. Шунингдек, улар Эстония авиация бошқармаси билан икки томонлама алоқа ўрнатмаган.

Эстония Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг мамлакатдаги вақтинчалик вакилини чақириб, ҳодиса юзасидан норозилик билдирди ва нота топширди.

«Жорий йилда Россия тўрт марта Эстония ҳаво ҳудудини бузди, бу қабул қилиб бўлмас ҳолатдир. Аммо бугунги ҳодиса, Россиянинг учта қирувчи самолёти бизнинг ҳаво ҳудудимизга кириши мислсиз кескин ҳаракат ҳисобланади», — деди Эстония ташқи ишлар вазири Маргус Цаҳкна.

Politico нинг манбаларига таяниб ёзишича, NATO қўмондонлиги Эстония ҳаво ҳудуди бузилишига жавобан Италиянинг F-