«Veolia Energy Tashkent» иссиқлик ва иссиқ сув учун тўловни алоҳида кўрсатади

19:40 | 3 дақиқада ўқилади.

«Veolia Energy Tashkent» шахсий кабинетда янги имконият жорий этди: энди абонентлар иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти учун тўловларни алоҳида кўриши мумкин. Бу ечим ҳисоб-китобларни янада ошкора ва тушунарли қилади.

VeoliaФото: Kun.uz

«Veolia Energy Tashkent» компанияси абонентлар учун шахсий кабинет хизматини такомиллаштирди. Матбуот хизматининг хабар беришича, энди ҳисоб-китоблар икки йўналиш бўйича ажратиб кўрсатилади — иситиш ва иссиқ сув таъминоти.

V1

Компаниянинг таъкидлашича, мазкур янгилик мижозларга оилавий бюджетни аниқроқ режалаштириш ва тўлов тузилмасини яхши англаш имконини яратади. Ҳар бир хизмат учун алоҳида сумма кўрсатилиши ҳисоб-китобларни шаффофлаштиради ва савол туғилганда аниқ хизмат бўйича мурожаат қилиш имконини тақдим этади.

Янги имкониятдан фойдаланиш учун абонентлар cabinet.veoliaenergy.uz сайтига кириши керак. «Ҳисоб-китоблар» бўлимига ўтилгандан сўнг керакли давр танланади ва «Шарҳлаш» тугмаси босилади.

«Veolia Energy Tashkent» сўнгги йилларда Тошкентда энергия таъминоти хизматларини модернизация қилиш ва рақамли ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Компаниянинг фикрича, мазкур ўзгариш абонентлар билан мулоқотни янада самарали ва шаффоф қилади.

Аввалроқ 2025 йил 1 октябрдан аҳоли учун тарифларни 15 фоизга, юридик шахслар учун 40 фоизга, бюджет ташкилотлари учун эса 19 фоизга ошириш таклиф этилмоқда. Янгиланган нархларга кўра, кўп қаватли уйларда яшовчилар учун чакана тариф ҚҚСсиз 121,6 минг сўмдан 139 минг сўм/Гкалга кўтарилиши депутатлар томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.