Ушбу 75 кмлик участка икки полосадан иборат бўлиб, доимий тирбандлик ва кўплаб аварияларга сабаб бўлаётгани айтилмоқда. Йўл 15 минг автотранспорт ўтадиган муҳим йўналиш — Наманган ва Тошкентни боғловчи қисм ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида йўл тўрт полосага кенгайтирилиб, бетон қоплама билан таъминланади. Шунингдек, 34 та кўприк ва 22 та пиёдалар ўтиш йўлаги қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Oʻzbekiston 24 телеканалига интервюсида маълум қилди.
Реконструкция F+EPC (молиялаш, лойиҳалаш, харид ва қурилиш) тамойили асосида амалга оширилмоқда. Наманган ҳокимлиги маълумотига кўра, лойиҳа йўлнинг ўтказувчанлигини 4 баробар оширади, хавфсизликни таъминлайди ва туризм ҳамда бизнес ривожига хизмат қилади.
Президент Шавкат Мирзиёев ҳам 16 сентябрдаги йиғилишда бу йўлни сифатли ва ўз вақтида якунлаш бўйича алоҳида топшириқ берган.
CITIC Construction — Хитойнинг йирик инжиниринг ва қурилиш компанияси бўлиб, дунё бўйлаб инфратузилма лойиҳаларини амалга оширади. Унинг портфелида Осиё, Африка ва Лотин Америкасидаги йирик инвестиция лойиҳалари бор.