Доналд Трамп журналистлар билан суҳбатда, Россия чегарада эскалацияни давом эттирса, АҚШ бу ҳолатга бефарқ қолмаслигини таъкидлади. Бу баёнот Эстония Россия МиГ-31 учоқлари ҳаво ҳудудини бузганини айтиб чиққан пайтга тўғри келди. Москва эса бу айбловларни рад этди.
10 сентябр куни Польша ҳудудига 20 га яқин дрон киргани хабар қилинганди. Варшава уларни Россияники деб баҳолаган ва баъзиларини уриб туширганини маълум қилган. Кейинчалик Россиянинг икки қирувчи учоғи «Петробалтик» нефт компанияси платформаси устидан пастда учиб ўтгани ҳам қайд этилди.
Reuters нашрининг ёзишича, Европа иттифоқчилари Вашингтоннинг илк реакциясидан хавотирда. Улар Трампнинг дрон ҳужуми ҳақидаги сукутли муносабатини НАТО мажбуриятларини бажаришга нисбатан эҳтимолий сусткашлик сифатида кўрмоқда.
Трамп аввалроқ Полша ҳаво ҳудудини бузган дронлар «хатолик натижаси бўлиши мумкин», деган эди. Эстонияга оид ҳолатда ҳам у «менга бу ёқмаяпти, лекин бу катта муаммога айланиши мумкин», деган жавоб билангин чекланди.
Шунга қарамай, охирги баёнотида Трамп АҚШ Полша ва Болтиқбўйи хавфсизлигини таъминлашда қатъий туражагини маълум қилди. Бу эса Вашингтондан кучли сигнал кутаётган Европа иттифоқчилари учун муҳим омил сифатида баҳоланмоқда.