Тошкент аэропортида 230 млн сўмлик iPhone 17 ушланди

21:00 | 2 дақиқада ўқилади.

Тошкент халқаро аэропортида Қатардан ноқонуний олиб кирилаётган 9 та iPhone 17 смартфони тўхтатиб қолинди.

Iphone

Контрабандага қарши курашиш шўъбаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 9 дона iPhone 17 смартфони ноқонуний олиб ўтилиши фош этилди. Бу ҳақда «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди.

Доҳа – Тошкент йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон фуқароси «яшил» йўлакдан ўтиш чоғида тўхтатилиб, узи ва багажи текширув ўтказилган.

Текширув жараёнида йўловчи декларациясида кўрсатилмаган, божхона назоратига тақдим этилмаган 9 дона iPhone 17 смартфони топилган. Уларнинг дастлабки баҳоси 230 млн сўмни ташкил этган. Смартфонлар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган.

Божхона органлари маълумотича, фуқарога нисбатан тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган ва ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Ҳодиса бўйича якуний қарор қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Apple 9 сентябрда янги маҳсулотини тақдим этган эди. (https://vaqt.uz/2025/09/09/apple-5-yil-ichida-birinchi-marta-tramp-tariflari-sabab-narxlarni-oshirdi/) iPhone 17 нархи 799 доллардан, iPhone 17 Pro’ 1099 доллардан, Pro Max модели эса 1199 доллардан бошланади.