Украина раҳбари Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини бошқа мамлакатларга, хусусан Туркия ва Буюк Британияга юбориш тўғрисидаги қонун лойиҳасини рўйхатдан ўтказди. Бу ҳақда Украина оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.
«Зеленский Радага Украина қўшинларини Туркия ва Британияга юборишни таклиф этди», — дейилади хабарда.
Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Денис Шмигалнинг сўзларига кўра, қонун мураккаб ҳарбий техникаларни олиш ва улардан фойдаланишни ўзлаштириш мақсадида Украина бўлинмаларини ушбу мамлакатларга юбориш учун зарур.
Киев Туркияга Ҳарбий-денгиз кучларининг «Гетман Иван Мазепа» корвети ва 106 нафар ҳарбийни, Британияга эса бир қатор минага қарши кемаларни юборишни режалаштирмоқда.