Яна биринчи ўринда – бугун Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар бўлди

19:33 | 3 дақиқада ўқилади.

Синоптикларга кўра, антициклонал жараён сабабли пойтахтда майда заррачалар ҳавода яна камида уч кун сақланиши мумкин. Бу эса аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.

Aqi

Жиззах вилоятида ҳаво таркибидаги майда РМ–2.5 дисперс заррачалари қиймати миллий рухсат этилган стандартдан 7–8 баробар юқори аниқланди. Шамолнинг жануб–ғарбий йўналишда эсиши мазкур чанг массаларини Тошкентга ҳам олиб келмоқда.

Айни вақтда пойтахт ҳавосида РМ–2.5 заррачалари кўрсаткичи кескин ортиб бормоқда. Тошкент халқаро аэропортида ғубор сабабли кўриниш масофаси 5 км гача пасайган. Шамол тезлиги сониясига 4 метрга етгани учун Қозоғистон жануби ва Тошкент вилоятидан келаётган майда чанг шаҳар ҳавосини қопламоқда.

IQAir платформаси маълумотларига кўра, Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида биринчи ўринга чиқди. Пойтахтда PM10 заррачалари 395,7 мкг/м³, PM2,5 заррачалари эса 49 мкг/м³ даражада қайд этилган. Бу кўрсаткич ЖССТнинг 5 мкг/м³ меъёридан ўнлаб марта юқори.

Расмий платформаларда эса маълумотлар турлича. Масалан, «Тошкент ҳавоси» дастурида Янгиобод туманида 38,5 мкг/м³ кўрсаткич қайд этилган бўлса, Ўзгидромет маълумотларига кўра, пойтахт ғарбидаги заррача оғирлиги энг юқори қайд этилган. «Янги Ўзбекистон» боғида ўрнатилган дачик эса 68 мкг/м³ кўрсатмоқда.

Синоптикларга кўра, антициклонал жараён сабабли пойтахтда майда заррачалар ҳавода яна камида уч кун сақланиши мумкин. Бу эса аҳоли саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради.