Эртага Ўзбекистонда қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

16:30 | 4 дақиқада ўқилади.

Ўзгидромет эртага, 24 сентябр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Changli toshkentFoto: Gazeta.uz

24 сентябр куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи +22…+27 даража атрофида бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +13…+15 даража, кундузи +24…+26 даража атрофида бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8…+13 даража, кундузи +20…+25 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метргача тезликда эсади Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метргача тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +22…+27 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +25…+30 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +24…+29 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда эса секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5…+10 даража, кундузи +15…+20 даража бўлади.