«Супер контракт» нархини энди ректорлар белгилайди

13:30 | 4 дақиқада ўқилади.

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида супер контракт миқдорини белгилаш ваколати ректорлар ихтиёрига ўтказилди. Шунингдек, олий таълимда битта талабани базавий тўлов-контракт асосида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари белгиланди.

Pul massasi

Олий таълим вазирлиги маълумотига кўра, кириш имтиҳонларида 56,7 ва ундан юқори балл тўплаб, бироқ талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар қўшимча қабул жараёнида супер контракт асосида ўқишга қабул қилиниши мумкин. Улар учун тўлов миқдорини муассаса раҳбарияти мустақил белгилайди.

Янги тартибга кўра, қабул чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун контракт миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги қарорида назарда тутилган тартиб асосида белгиланади. Агар қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган бўлса, супер контракт миқдори ректорлар томонидан аниқланади ва у базавий контрактнинг камида уч баробари этиб белгиланиши шарт.

Барча ОТМлар 25 сентябрга қадар бакалавриат таълим йўналишлари ва шакллари кесимида супер контрактнинг минимал миқдорини тасдиқлаб, ўз расмий веб-сайтларида эълон қилади. Талабгорлар йиллик тўловнинг 50 фоизини 31 октябрга қадар тўлаш имкониятига эга бўлади.

Иккинчи ёки бешинчи йўналиш бўйича давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган ёшлар ўз хоҳишига кўра биринчи танлаган йўналишда ҳам супер контракт асосида ўқиши мумкин. Мақсадли қабул орқали ўқишга кирганлар учун бу имконият татбиқ этилмайди.

Шунингдек, олий таълим муассасаларида бир талабани базавий тўлов-контракт асосида ўқитишнинг йиллик қийматлари аниқлаб қўйилди. 

1

2

1-курсга тўлов-контракт асосида қабул қилинган абитуриентлар белгиланган миқдорнинг камида 25 фоизини 30 октябргача тўлашлври мумкин. Камида 5 йил иш стажига эга бўлиб, тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов базавий контрактнинг 2 баробари этиб белгиланади.

Аввал хабар қилинганидек, 25 сентябрдан 3 октябрга қадар бўш ўринлар учун қўшимча қабул ўтказилади. Унда 56,7 баллдан юқори натижа кўрсатган, лекин талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар иштирок этиши мумкин бўлади.