БМТда Исроилни футбол мусобақаларидан четлатиш талаби қўйилди

12:00 | 2 дақиқада ўқилади.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачилари Исроилни халқаро спорт майдонларидан четлатиш орқали Ғазода давом этаётган геноцидга қарши чора кўриш зарурлигини таъкидлашди.

Bmt

Женевада тарқатилган баёнотда айтилишича, ФИФА ва УЕФА Исроил терма жамоасини мусобақалардан чиқариши керак. Маърузачилар фикрича, халқаро спорт ташкилотлари инсониятга қарши содир этилаётган оғир ҳуқуқбузарликлар қаршисида бетараф қолмаслиги шарт.

Баёнот муаллифлари БМТнинг мустақил халқаро комиссияси Исроилнинг геноцид содир этаётганини тасдиқлаганини эслатди. Бу ҳолат халқаро ташкилотлар орасида Исроилга нисбатан айбловлар кучайиб бораётганини кўрсатмоқда. Улар спорт ҳамжамияти «ҳаммаси одатдагидек» деган қарашдан воз кечиши кераклигини таъкидлаб ўтишди.

«Футболчилар ҳукумат қарорлари учун жавобгар бўлмаслиги шарт. Миллати ёки келиб чиқишига қараб спортчиларни жазолаш нотўғри», дейилади баёнотда.

БМТ вакиллари FIFA ва UEFAга халқаро ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларини эсга солиб, спорт ташкилотлари Исроилнинг оккупация қилинган ҳудудлардаги ноқонуний фаолиятини қонунийлаштиришга хизмат қилмаслиги шартлигини таъкидлади.

«Ғазодаги геноцидни тўхтатиш — нафақат ахлоқий, балки халқаро ҳуқуқий мажбуриятдир», дейилади баёнот якунида.