«O’zgidromet» маълумотларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +8…+13 даража, кундузи 25 ва 27 сентябрда +23…+28 даража, 26 сентябрда +25…+30 даража, 28 сентябрда +20…+25 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 26 сентябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +26…+31 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 сентябрда Тошкент, Сирдарё вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +26…+31 даража, 26 сентябрда +24…+29 даража бўлади.
Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи 25-26 сентябрда +27…+32 даража, 27-28 сентябрда +29…+34 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 26 сентябрда Андижон, Наманган вилоятларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +26…+31 даража, 26 сентябрда +24…+29 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, 25-26 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 27-28 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10…+15 даража, кундузи +20…+25 даражадан +15…+20 даражагача ўзгариб туради.