Исроил мудофаа вазири Исроил Кац Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Яман пойтахти Санога зарба берганини маълум қилди. Унинг айтишича, самолётлар бир нечта ҳарбий лагерларга, шу жумладан ҳусийлар бош штаби жойлашган лагерга ҳужум қилиб, ўнлаб мусулмонларни йўқ қилган ҳамда учувчисиз учиш аппаратлари ва қурол-яроғ захираларини яксон этган.
«Биз «Йўлдаги жўнатма» операцияси доирасида Санадаги ҳусийлар террорчилик ташкилотининг кўплаб террорчилик нишонларига кучли зарба бердик. Кеча ваъда қилганимдек — бизга зарар етказган ҳар ким етти баробар кўп жазоланади», — дея ёзди Кац Х ижтимоий тармоғида.
Яман манбалари Яман пойтахтига 15 тадан ортиқ ҳаво ҳужуми уюштирилганини хабар қилмоқда.
Бу ҳужумлар Исроилнинг ҳаддан ташқари кескин ва масъулиятсиз сиёсатининг навбатдаги ифодасидир.