Мирзиёев билан бўлган суҳбат жараёнида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни амалга оширишда ватандошлар иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, тадбиркорлар ва ёшлар ўртасида мулоқот майдонини яратиш мақсадида «Ватандошларнинг халқаро бизнес марафони»га старт берилди.
Иштирокчилар Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида савдо, инвестиция, илм-фан ва таълим соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлаш, миллий иқтисодиётнинг устувор йўналишларига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича таклифлар билдирди. Президент барча ташаббуслар вазирлик ва идоралар томонидан атрофлича ўрганилиши ва энг истиқболлилари амалиётга татбиқ этилишини таъкидлади.
Давлат раҳбари АҚШда таҳсил олаётган «Эл-юрт умиди» стипендиатлари сони 500 нафардан ошиб борганини қайд этди. У истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатида устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлаб, талабаларга муваффақият тилади.
Аввалроқ Vaqt.uz таҳририятига «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендиантларининг Телеграм гуруҳида ўтказилган ва жамғарманинг рақамлаштириш ҳамда дата аналитика бўлими бoшлиғи Жасурбек Қайнарбековга тегишлилиги айтилган аудио етиб келган эди.
«20 фоиз битирувчи ишсиз, 30 фоизи эса оддий мутахассис» — дейилади аудиода.