24 сентябр куни Шереметево аэропортида «Россия» авиакомпаниясининг FV 6097 Москва – Санкт-Петербург рейси учишга тайёргарлик жараёнида йўлакда Хитойнинг «Hainan Airlines» авиакомпаниясига қарашли Airbus A330 самолёти билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «TASS» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, «Россия» самолётининг қаноти иккинчи самолётнинг бошқарув қисмига теккан. Ҳодиса оқибатида йуловчилар зарар кўрмаган.
Рейс йўловчилари терминалга туширилган ва кейин зaxира самолёт тақдим этилган. Шикастланган Airbus A330 эса парвозлардан вақтинчалик четлатилган.
Маълумотларга кўра, «Росавиация» махсус комиссия тузиб, тўқнашув сабабларини ўрганишни бошлаган.
Идора вакили Артём Кореняко таъкидлашича, Санкт-Петербургга учиши керак бўлган йўловчилар аллақачон бошқа самолёт орқали йўлга чиқиб кетган. Шу билан бирга, Airbus A330 нинг 264 нафар йўловчи махсус меҳмонхоналарга жойлаштирилган. Улар зaxира самолёт етиб келиб, тўлиқ тайёр бўлгач, манзилига жўнаб кетиши кутилмоқда.