Роботлар ҳужуми бошланди: Tesla заводида робот ишчига жароҳат етказди

13:00 | 2 дақиқада ўқилади.

АҚШнинг Фремонт шаҳридаги Tesla заводида саноат роботи техник мутахассисга ҳужум қилиб, оғир жароҳат етказди. Жабрланувчи компаниядан товон пули талаб қилмоқда.

Tesla robot

Tesla заводида содир бўлган воқеа иш жойи хавфсизлиги борасида жиддий саволларни келтириб чиқарди. 50 ёшли техник мутахассис Питер Ҳинтердоблер робот зарбасидан сўнг, ҳушидан кетган ва оғир жароҳат олган.

Жабрланувчи компаниядан 51 миллион долларлик товон пули талаб қилиб, судга даъво аризаси киритган. Унинг айтишича, жароҳат натижасида тиббий харажатлар кескин ошган, шунга кўра молиявий қийинчиликка дуч келган.

Маълумотларга кўра, Хинтердоблер даволаниш учун шу вақтгача тахминан 1 миллион доллар сарфлаган. Келгусида яна 6 миллион доллар харажат қилиш зарурлиги қайд этилмоқда.

Tesla’да аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган: 2021 йилда Остин яқинидаги Giga Texas заводида робот ишчига ҳужум қилган эди.

Мазкур воқеа саноат роботларидан фойдаланишда хавфсизлик стандартларини янада кучайтириш зарурлигини кўрсатмоқда.