Тошкент шаҳрига Қозоғистондан қум тўзонлари ёпирилиб келмоқдами? Ўзгидромет жавоб берди

23:40 | 2 дақиқада ўқилади.

Қозоғистоннинг Қизил-Ўрда вилоятида соат 17:00 да 15-20 м/с тезликда шамол эсган, кўриш масофаси 10 кмни ташкил этган.

Gydromed

Ижтимоий тармоқларда Қозоғистон чўлларида анчадан бери ёғингарчилик бўлмаётгани ва сўнгги кунларда кучли шамол кузатилаётгани сабабли Тошкент шаҳрига қум тўзонлари ёпирилиб келётгани ҳақида тарқаган хабарларга Ўзгидромет муносабат билдирди.

Маълумотга кўра, Қозоғистоннинг Қизил-Ўрда вилоятида соат 17:00 да 15-20 м/с тезликда шамол эсган, кўриш масофаси 10 кмни ташкил этган. Қозоғистон устидаги ҳаво массалари Тошкентга таъсирини кўрсатмайди.

2025 йил 25 сентябр куни соат 23:00 да шамолнинг тезлиги 10-12 м/с, 26 сентябр куни соат 2:00 да шамолнинг тезлиги 7-10 м/сни ташкил этиши кутилмоқда.

Прогноз маълумотларига кўра, кечаси Қозоғистонда шамол кучаяди.

Шунингдек, 26 сентябр куни прогнозларга кўра, Тошкент шаҳрида шамол тезлиги 3-8 м/сдан 10-12 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши эҳтимоли мавжуд.