Ўзбекистондаги «Ипак йўли» банки 2025 йилдаги иккинчи банк ребрендинги сифатида ўз логотипини янгилади. Банк минималистик услубда янгиланган логотипни тақдим этган.
«Биз брендимизни мустаҳкамлаш ва уни янада замонавий ва кўринадиган қилиш мақсадида янгиладик. Янги шиоримиз «Катта мақсадлар сари» бўлиб, ҳар бир инсон ўз олдига улкан мақсадлар қўйиш ҳуқуқига эга. Ўзларини чекламаслик учун. Ва яқин атрофда уларга ишонадиган ва қўллаб-қувватлайдиган шерик борлигини билиши муҳим.», — деди Банк мутахассиси Vaqt.uz’га.
Банкнинг янгиланган логотипи ёрқин ранги билан аввалгисига нисбатан тезда эътибор тортади. Бироқ, унда жиддий имло хатоликни кўриш мумкин: банк номидаги «YOʻLI» сўзи «yuli» шаклида ёзилган. Банк эса хатолик билан қилинган ушбу логотипдан аллақачон ўз сайти бошқа ҳужжатларида фойдаланишни бошлаган.
Маълумот учун, «Ипак йўли» банки 1990 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. 2013 йилдан бери Банкнинг акциядори Осиё тараққиёт банки ҳисобланади. Ўзбекистондаги тижорат банклари фаолиятини таҳлил қилиш натижаларига кўра, унинг фаолияти кўлами бўйича «Ипак Йўли» банки 2021 йилнинг биринчи ярмида 13-ўринни эгаллаб турибди, бозор улуши эса 2,03 фоизни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу янгиланишдан аввал, Smartbank банк ҳам ребрендинг қилиб, номини Openbank деб ўзгартирган эди.