Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан, бир қатор тижорат банкларига берилган фаолият лицензиялари қайта расмийлаштирилди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, «Smartbank» акциядорлик жамиятининг номи «Openbank»га ва жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан унга берилган банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия қайта расмийлаштирилди.
«Hayot bank» ҳамда «Anor bank»нинг ҳам жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги учун уларга берилган лицензия қайта расмийлаштирилган.
Шунингдек, Эрон «Saderat» банкининг Тошкент шаҳридаги шўба банкининг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгариб, «шуъба» жамият шаклидан «акциядорлик жамияти» шаклига ўзгаргани, банк номи ҳам «Saderat» банкка ҳамда жойлашган ери (почта манзили) ўзгарганлиги муносабати билан лицензияси қайта расмийлаштирилди.
Аввалроқ «Ипак йўли» банки ҳам ребрендинг амалга оширгани ҳақида хабар берган эдик.