Қашқадарёда 1,5 млрд куб метр ҳажмдаги ерости газ сақлаш омбори қурилади

26.09.2025 18:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Энергетика вазирлиги Хитойнинг China National Petroleum Corporation компанияси билан Қашқадарё вилояти Косон туманида 1,5 миллиард куб метр ҳажмдаги газни еростида сақлаш омбори қуриш бўйича шартнома имзолади.

пфя

Қашқадарё вилояти Косон туманида катта газни еростида сақлаш иншооти барпо этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Энергетика вазирлиги Хитойнинг China National Petroleum Corporation компанияси билан шартнома имзолади, унга кўра, иншоот «Қорабайир» кони негизида қурилади.

Шартнома асосида бошланғич тадқиқотлар амалга оширилганда, «Қорабайир» конининг XII горизонти ГЕСИ қуриш учун энг мақбул объект сифатида тан олинган.

Ушбу «Қорабайир» конида режалаштирилаётган ГЕСИда — 1 млрд 500 млн куб метр ҳажмдаги актив табиий газни сақлаш имконияти яратилади.

Маълумот учун, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов 2024 йил октябр ойида мамлакатда иккита ерости газ сақлаш омборидан — «Газли» ва «Хўжаобод»дан фойдаланилаётганини айтганди.