Зеленский билан кўришган Тўқаев АҚШ сафари ҳақида Путинга гапириб берди

26.09.2025 19:30 | 2 дақиқада ўқилади.

Энди Қозоғистон президенти Россияга боради.

Tokaev

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали суҳбатлашиб, Қозоғистон етакчисининг Россияга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати маълум қилди.

«Қозоғистон Республикаси президентининг Россияга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик доирасида Россия-Қозоғистон стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди», – дейилади хабарда.

Таъкидланишича, суҳбат давомида раҳбарлар икки мамлакат ўртасидаги савдо ва инвеститсиявий ҳамкорликнинг ижобий ривожланиш суръатини мамнуният билан қайд этишди.

Кремлга кўра, Қосим-Жўмарт Тўқаев Ню-Ёркда ўтказилган БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги иштироки ва бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари билан ўтказган мулоқотларидан олган таассуротлари билан ҳам ўртоқлашган.