Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг жорий йил 26-сентябр куни қабул қилинган қарорига мувофиқ, 1октябрдан бошлаб, бир ой муддат давомида Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида бир томонлама ҳаракатланиш тартиби синов тариқасида жорий этилади:
- Маҳмуд Қошғарий кўчаси – Бобур Мирзо кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасигача;
- Абдураҳмон Жомий кўчаси – Ҳусайин Бойқаро кўчасидан Университет хиёбонигача;
- Орзу Маҳмудов кўчаси – Университет хиёбонидан Ўзбекистон кўчасигача;
- Кўксарой майдони – Вилоят ҳокимлиги маъмурий биносидан Улуғ Турсунов кўчасигача;
- Шоҳрух Мирзо кўчаси – Университет хиёбонидан Улуғ Турсунов кўчасигача;
- Ҳусайн Бойқаро кўчаси – Маҳмуд Қошғарий кўчасидан Бўстонсарой кўчасигача;
- Чуқурйўл кўчаси – Маҳмуд Қошғарий кўчаси туташмасидан Ҳусайин Бойқаро кўчаси кесишмасигача;
- Улуғ Турсунов кўчаси – Шоҳрух Мирзо кўчасидан Бўстонсарой кўчасигача;
- Юсуф Ҳамадоний кўчаси – Мирзо Улуғбек кўчасидан Ҳусайн Бойқаро кўчасигача;
Бу ўзгаришлар шаҳарда тирбандликларни олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда, деб хабар бермоқда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.