Урганч ва Нукус ўртасида поезд қатнови йўлга қўйилди

28.09.2025 18:56 | 2 дақиқада ўқилади.

27 сентябрдан Урганч ва Нукус ўртасида шaҳарларaро поезд ҳаракати бошланди. Бир томонлама чипта нархи 20 минг сўм этиб белгиланди.

Poyezd

«Ўзтемирйўловчи» компанияси маълумотига кўра, 6353/6354-сонли Урганч–Нукус–Урганч қатновлари ҳар куни амалга оширилади. Бу йўловчилар учун қулайлик яратиш ва ҳудудлар ўртасида транспорт алоқаларини яхшилашга қаратилган.

Жадвалга кўра, 6354-сонли Нукусдан Урганчга қатнайдиган поезд соат 05:30 да йўлга чиқиб, 08:50 да манзилга етиб боради. 6353-сонли Урганчдан Нукусга йўналиш эса соат 15:30 да бошланиб, 18:50 да нукусга етиб келади.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдан Самарқандга қўшимча «Афросиёб» қатновлари ташкил этилган бўлиб, улар 1–2 октябр кунлари ва 3 октябрдан бошлаб ҳафтасига уч марта йўлга чиқиши режалаштирилган.

Аввалроқ Тошкент–Чиноркент электропоезд нархлари 50 фоизга ошганини маълум қилган эдик.